Профессионал боксчиларимиз Екатеринбургда навбатдаги жангларини ўтказишади
Ads

Жорий йилнинг 14 июль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс жанглари ташкил қилинади. Ушбу бокс кечасида икки нафар ҳамюртимиз ҳам рингга чиқиши режалаштирилган.

Дастлаб Қобилжон Ҳосилов 6 раундлик жангда мезбонлар вакили Игорь Адлейба билан куч синашади. Ҳозирча боксчимиз ҳисобида 1 мағлубият ва 1 дуранг бўлса, россиялик боксчи 3 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Яна бир қарама-қаршиликда мағлубият нималигини билмай келаётган Мирзоҳиджон Абдуллаев (3-0-1) Сергей Кожуҳар билан куч синашади. Бу боксчи шу вақтга қадар учта жанг ўтказиб, 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган. Жанг 6 раунд этиб белгиланган.