Профессионал боксчиларимиз мағлубиятга учрашди
Ads

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида икки нафар ҳамюртимиз профессионал бокс кечасида рингга кўтарилишди.

Вакилларимиз иштирокидаги дастлабки жангда Зиёйиддин Тоҳиров россиялик Владимир Саруханян билан куч синашди ва мағлубиятга учради.

Шунингдек, яна бир жангда профессионал рингда дебют қилган Руслан Панаев мезбонлар вакили Алексей Мазурга қарши рингга кўтарилди. Афсуски, дебютант боксчимизнинг тажрибали чарм қўлқоп устасига қарши ўтган беллашуви омадсиз якунланди.

Ҳар икки боксчимизга келгусида зафарлар тилаб қоламиз.