Профессионал боксчимиз Ҳусниддин Пўлатов Сеулда ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Ҳусниддин Пўлатов ўзининг навбатдаги жангини бугун Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказди.

Мазкур қарама-қаршиликда унга хитойлик Жо Лю Донг рақиблик қилди. 66 кг вазн тоифасида ўтган жанг 6 раунд давом этиб, беллашув якунларига кўра, ҳамюртимиз бир овоздан ғолиб деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, боксчимиз Ҳозирда боксчимиз Бобур Нажмиддинов қўл остида Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоушени таркибида фаолият олиб бораяпти.

Авваломбор барча юртдошларимга салом йўллаб қоламан. Кореядаги жангларимни ҳам ғалаба билан бошлаб олдим. Бунинг учун мени қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга, юртдошларимга ўз миннатдорлимгимни билдираман. Шу ўринда устозим Бобур Нажмиддиновга ҳам раҳмат. Жангдаги ғалабамда унинг ҳиссаси катта. Умид қиламанки, биз биргаликда ана шундай ғалабали серияларни давом эттирамиз, – дейди Ҳусниддин Пўлатов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!