ПСЖ -
Ads

Кеча Франция Суперкубоги учун кечган ПСЖ ҳамда "Ренн" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Хитой Халқ Республикасининг Шэньчжэнь шаҳрида жойлашган "Лунган" стадионида кечган учрашувда парижликлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. 13-дақиқада Адриен Юну ҳисобни очган бўлса, унга Килиан Мбаппе ва Анхель Ди Мариялар бир мартадан жавоб қайтаришди ва ПСЖга мамлакат суперкубогини тортиқ этишди.

Шу тариқа ПСЖ ўз тарихида тўққизинчи бор Франция Суперкубогини қўлга киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошархини томоша қилишингиз мумкин: