ПСЖ Ареолага янги шартнома таклиф қилади
Ads

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ПСЖ ўзининг иқтидорли дарвозабони Альфонс Ареола билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

RMC нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 25 ёшли посбонга 2023 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилмоқчи. Қайд этиш лозимки, унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Ареола жорий мавсум Франция чемпионатида жами 9та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 6та гол ўтказиб юборди.