ПСЖ "Аякс"нинг бразилиялик футболчисига қизиқиб қолди

Амстердамнинг "Аякс" клуби вингери Давид Нерес фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Insidefutbol нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли бразилиялик футболчига ПСЖдан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Парижликлар хатто унинг трансфери борасида футболчининг агенти билан музокараларни ҳам бошлаб юборишгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Нерес жорий мавсум “Аякс” сафида жами 50та ўйинда майдонга тушди ва 12та гол ҳамда 13та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг амстердамликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 32 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!