ПСЖ “Барселона”дан Коутинони илиб кетмоқчи
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби “Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Филипе Коутиньони сотиб  олиши мумкин. L`Equipe нашрининг хабар беришича, парижликлар Килиан Мбаппе ва Алексис Санчесларни сотиб ололмаса, эътиборни бразилиялик футболчига қаратади.

Илгарироқ, унга “Барселона” қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Ливерпуль” эса Коутиньони 90 млн еврога сотишни кўзламоқда.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум Англия Премьер Лигасининг жами 31та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.