ПСЖ
Ads

ПСЖ Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби ҳужумчиси Кристиан Павонни ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда TNT Sports хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаа берган маълумотларга кўра парижликлар 22 ёшли футболчи билан яқин кунлар ичида шартнома имзолашади. Қайд этиш лозимки, ушбу аргентиналик иқтидор эгасига шунингдек Каталониянинг “Барселона” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.

Маълумот учун, Павон якунланган мавсум "Бока Хуниорс" сафида жами 31та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.