ПСЖ Бразилиядан вундеркинд топди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби Бразилиянинг "Фламенго" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Пакетани харид қилди. Бу ҳақда Fox Sports хабар тарқатмоқда. 

Манбанинг хабар тарқатишича, парижликлар яқин орада 21 ёшли бразилиялик билан узоқ йиллик шартнома имзолашади.  Шунингдек, ушбу шартнома 2019 йилнинг январидан яъни Бразилия чемпионати якунланиши билан кучга кириши айтилмоқда. 

Қайд этиш лозим, Бразилия ёшлар терма жамоаси аъзоси жорий мавсум жамоа таркибида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган.