ПСЖ бразилиялик футболчининг трансфери борасида "Наполи" билан келиша олмади

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ПСЖ бразилиялик ярим ҳимоячи Алланнинг трансфери борасида "Наполи" билан келишувга эриша олмади. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар 27 ёшли футболчи учун А Серия грандига 50 млн евро таклиф қилишган, бироқ якунда рад жавобини олишган. Сабаби неаполликлар мавсум ўртасида ўзининг етакчи футболчиларидан бирини йўқотишни истамаган. Шу боис клублар бу борада мавсум якунлангач яна музокараларга киришишлари мумкин.

Маълумот учун, Аллан жорий мавсум “Наполи” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!