ПСЖ дарвозабонини ижарага бериб юборди

ПСЖ дарвозабони Реми Дескам фаолиятини Франция иккинчи дивизионида иштирок этувчи "Клермон Фут" клубида давом эттирадиган бўлди.

Берилган хабарларга кўра қуйи лига вакили 22 ёшли посбонни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз бир йилга ижарага олган. Таъкидлаш керакки, Дескам ижарага кетишдан олдин парижликлар билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган.

Маълумот учун, Дескам ўтган мавсумни “Тур” клубида ижара асосида ўтказган ва 21та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!