ПСЖ Ди Мария учун Европадаги сўнгги клуб бўлади
Ads

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария яқин вақт ичида жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. 30 ёшли аргентиналик футболчи Париж клубига 2015 йили келган эди. Унинг парижликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2019 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Мен ҳар доим фаолиятимни Аргентинада тугатаман деб айтаман, – дея Ди Мариянинг сўзларини келтиради Le Figaro нашри. – Умид қиламанки, ПСЖ менинг Европадаги сўнггги жамоам бўлиб қолади.