ПСЖ энди Хедирани сотиб ололмайди, чунки...
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби "Ювентус" хавбеки Сами Хедирани сотиб олиш борасидаги ишларни тўхтатадиган бўлди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 31 ёшли германиялик футболчини сотиб юборишган тақдирда, энди унинг ўрнига муносиб футболчи сотиб олишолмасликларини инобатга олиб, парижликларнинг бу борадаги ҳар қандай таклифини рад этишларини маълум қилишган.

Таъкидлаш керакки, ПСЖнинг Хедирани сотиб олишига бундан аввалроқ молиявий фэйр-плей қоидаси тўсқинлик қилган эди.