ПСЖ етакчиларидан бирини сотиши мумкин
Ads

Молиявий фэйр-плей қоидасини бузганлик ПСЖни кескин чоралар кўришга мажбур қилиши мумкин.

Mediapart нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар УЕФАнинг жазосидан қутулиб қолишлари учун камида 170 млн евролик футболчиларни сотишига тўғри келади. Бундай катта маблағ эвазига ПСЖ ўз етакчиларидан бирини сотиши мумкин. Гап Неймар ёки Килиан Мбаппедан бири ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар яна “Барселона”га қайтиш истагида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.