ПСЖ "Эвертон" етакчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи

ПСЖ клуби "Эвертон" ярим ҳимоячиси Идрисса Гуйени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда TeleFoot нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар аллақачон 29 ёшли сенегаллик футболчининг трансфери бўйича “ирисчилар” билан музокараларни бошлаб юборишган.

Маълумот учун, Гуйе жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 18та ўйинда майдонда тушди. Унинг трансфери эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!