ПСЖ форварди фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси Эрик Максим Шупо-Мотинг “Бешиктош”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда France Football нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 29 ёшли футболчини “Бешиктош” клуби ўз сафига чорламоқда. Истанбулликлар уни жорий қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишмоқчи. Шупо-Мотингнинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Шупо-Мотинг ПСЖ сафига ўтган йилнинг ёзида “Сток Сити”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум парижликлар сафида жами 13та ўйинда иштирок этди ва 1та голга муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!