ПСЖ футболчиси учун 12 клуб курашмоқда
Ads

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ярим ҳимоячиси Хатем Бен-Арфага бир нечта жамоадан қизиқиш бўлмоқда.

31 ёшли футболчининг парижликлар билан  амалдаги шартномаси 30 июнда ниҳоясига етади ва француз нашрларида ёзишларича унга “Рубин” (Россия), “Динамо” (Украина), “Тигрес” (Мексика), “Фламенго” (Бразилия), “Фенербахче” (Туркия), “Бешиктош” (Туркия), “Лион” (Франция), “Севилья” (Испания), “Ренн” (Франция), “Бетис” (Испания), “Валенсия” (Испания), “Вильярреал” (Испания) жамоалари унга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Хабарда айтилишича, футболчининг ўзи фаолиятини бирор француз клубида давом эттирмоқчи.

Маълумот учун, Бен-Арфа ПСЖ сафига 2016 йил кўчиб ўтган ва бу мавсум Франция чемпионатида бирорта баҳсда майдонга тушмади.