ПСЖ ҳимоячиси

ПСЖ клуби ҳимоячиси Левен Курзава фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга қараганда 25 ёшли франциялик футболчининг агенти мижозининг хизматларини “Барселона”га таклиф қилган. Ушбу трансфер эса каталонияликларга таҳминан 25 млн еврога тушиши айтилмоқда. Маълумотларга кўра Курзаванинг парижликлар устози Унаи Эмери билан муносабатлари яхши эмас ва айнан шу сабаб у ўзига янги жамоа қидирмоқда.

Маълумот учун, Курзава жорий мавсум Франция чемпионатида жами 12та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар