ПСЖ ҳужумчиси Испанияга қайтишни истамоқда
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Гонсалу Гедеш яна “Валенсия”га қайтишни истамоқда.

Tribalfootball тарқатган хабарга кўра 21 ёшли португалиялик футболчининг агенти ПСЖ президентини мижозига 60 млн евро трансфер нархи белгилашга кўндирган. Эслатиб ўтиш лозимки, дастлаб Гедешнинг нархи 40 млн евро этиб белгиланган эди. Аммо, унинг парижликлар сафида кўрсатган ишончли ўйинларидан сўнг раҳбарият Гедешнинг трансфер нархини 80 млн еврога кўтаришга қарор қилган эди.

Маълумот учун, Гедеш ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 38та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган