ПСЖ Каванини қўйиб юбормоқчи эмас
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Эдинсон Каванининг келажаги борасида бир қарорга келди.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 31 ёшли уругвайлик футболчи билан амалдаги шартномани узайтиришмоқчи. Айтиш лозимки, унинг ҳозирги келишуви 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Кавани ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У жорий мавсум 2та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.