ПСЖ кореялик тўпурарга қизиқиш билдирмоқда

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Хин Мин ўз фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Le Parisen нашрининг хабар беришича, ПСЖ 24 ёшли кореялтк футболчига қизиқиш билдирган.  Трансфер мавсуми очиқ деб эълон қилиниши билан томонлар музокараларни бошлайди.

Жанубий Корея терма жамоаси аъзосининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ушбу мавсумда Сон Хин Мин Англия чемпионати доирасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 6 голга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, кореялик ҳужумчи 2015 йилнинг ёзида Германиянинг “Байер” клубидан 30 миллион евро эвазига “Тоттенхэм” сафига қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!