ПСЖ Куртуа ёки Доннаруммани қўлга киритмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби ушбу ёзда дарвозабон позициясини кучайтирмоқчи.

Premium Sport хабарига кўра, парижликлар келгуси мавсумда ҳам Альфонсо Ареолага ишонч билдиришмоқчи эмаслар.

ПСЖ “Милан” дарвозабони Жанлуиджи Доннаруммага қизиқиш билдирмоқда ва унинг атрофидаги воқеаларни синчковлик билан кузатишда давом этади.

Шунингдек, 19 ёшли дарвозабон билан бир қаторда “Челси” кипери Тибо Куртуа ҳам парижликлар диққат марказига тушгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!