ПСЖ кутилмаганда дебютант жамоага ютқазиб қўйди (видео)

Кеча Франция чемпионатининг 2-турида “Ланс” ўз майдонида амалдаги чемпион – ПСЖни қабул қилди.

Эътиборлиси, чемпионат дебютанти кутилмаганда Париж клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мезбонларга тарихий ғалабани келтирган ягона голга 57-дақиқада Игнатиос Ганаго муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)