ПСЖ "Марсель" ҳимоячисига қизиқиб қолди

"Марсель" ҳимоячиси Жордан Амави ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Todomercadoweb нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 24 ёшли франциялик футболчининг хизматларига шахсан парижликлар спорт директори Антеро Энрике қизиқиб қолган.

Маълумот учун, Амави жорий мавсум Франция чемпионатида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!