ПСЖ Матюидининг ўрнига футболчи топди

Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ярим ҳимоячиси Вильям Карвалью ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.  Бу ҳақда Le10 sport нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, 25 ёшли Португалия терма жамоаси аъзоси учун Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ҳам кураш олиб бораётган эди. Энди бу курашга парижликлар ҳам қўшилишди.

Гап шундаки, Париж клуби Карвальюни яқинда “Ювентус”га сотиб юборган Блез Матюидининг ўрнига муносиб номзод сифатида баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Вест Хэм” футболчининг шартномасида ёзилган товон пули ҳамда унга қўшимча бонуслар беришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!