ПСЖ Мбаппе билан шартномани узайтирмоқчи
Ads

ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппега янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда RMC нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 20 ёшли франциялик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум Франция чемпионатида жами 27та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 30та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.