ПСЖ Мбаппенинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Ўрнига ундан кам бўлмаган ҳужумчи келади

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси йили “Реал”га ўтиб кетишни режалаштирмоқда. Аслида бу трансфер жорий мавсум якунида амалга ошиши керак эди. Лекин Мадрид клуби пандемиядан кейин унинг бадал пулини тўлолмаслигини маълум қилган.

Томонлар бир йил кутишга келишиб олишди.

ПСЖ раҳбариятини Килиан Мбаппе кетадиган бўлса, унинг ўрнига истеъдод бобида франциялик футболчидан кам бўлмаган Эрлинг Холандни олиб келиш ҳаракатларини бошлади.

 Энг қизиғи, “Реал” Холандга ҳам харидор. “Боруссия” норвегиялик футболчининг агенти орқали бу трансферни 2022 йилгача тўхтатиб туришга эришган. Кейин эса барибир Холанднинг кетишига рухсат беришга мажбур бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)