ПСЖ "Наполи" ҳимоячиси учун 55 млн евро тўлашга тайёр

ПСЖ клуби ҳамон "Наполи" ҳимоячиси Алланни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Париж гранди 28 ёшли бразилиялик футболчи учун 55 млн евродан воз кечишга тайёр. Унинг ўзига эса йилига 6 млн евро маош ваъда қилмоқда. Бироқ, неаполликлар ушбу таклифни рад этиши кутилмоқда. Чунки, улар Алланни 70 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Аллан ўтган мавсум “Наполи” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!