ПСЖ Неймар туфайли “Nike”дан 25 млн эмас, 60 млн евро оладиган бўлди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби “Nike” компанияси билан янги шартнома борасида келишувга эришди.

Американинг  спорт экипировкалари  ишлаб чиқарувчи машҳур компанияси Неймарнинг ПСЖга ўтгани туфайли ҳомийлик пулини 25 млн евродан 60 млн еврогача кўтарди.

Парижликлар клубнинг бош ҳомийси – “Fly Emirates”дан айни шу сабаб, йилига 50 млн олишни режалаштирмоқдалар. Қайд этиш жоиз, ПСЖ ҳозирда ушбу авиакомпаниядан йилига 25 млн евро ҳомийлик пули олади.