ПСЖ Неймарни танлайдими ёки Мбаппени?

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ПСЖ клуби ёзги трансферлар даврида ўз етакчилари ҳисобланган Неймар ва Мбаппеларни таркибда сақлаб қолмоқчи.

Бироқ, Испан ОАВЛари тарқатган хабарга кўра иккала футболчидан бирини танлашга тўғри келиб қолса, парижликлар бу борада ёш ва умидли французни танлашади. Уларнинг фикрича эндигина 19 ёшни қаршилаган Мбаппе бразилиялик жамоадошидан кўп жиҳатларда устунликка эга.

Эслатиб ўтамиз, Неймарга Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.