ПСЖ Неймарнинг маошини икки баробарга ошириши ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди
Ads

The Times нашри ПСЖ форварди Неймар клуб президенди Носир Ал-Хелаифи билан учрашгани ва ундан ҳафталик маошини 750 минг евродан 1,3 млн еврогача оширишни сўрагани ҳақида хабар берди.

Бироқ, L'Equipe нашрининг ёзишича парижликлар раҳбарияти ушбу хабарларни тўлиқ инкор этмоқда. Унга кўра клуб бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси якунига қадар, яъни 2022 йилга қадар унинг маошини оширмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, жароҳати сабаб жорий мавсумни эрта якунлаган Неймар ПСЖга ўтган ёз 222 млн евро эвазига “Барселона”дан келиб қўшилган эди.