ПСЖ Неймарнинг нархини туширди
ПСЖ клуби раҳбарияти ёзги трансферлар даврида ҳужумчи Неймарнинг трансфери бўйича айрим таклифларни кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг нашрининг ёзишича 27 ёшли бразилиялик футболчи мавсум охиригача Парижда қолади, аммо, унинг жамоадан кетиш борасидаги фикри ўзгармайди.
Ўз навбатида ПСЖ ҳам Неймарни қўйиб юборишга тайёр. Парижликлар бу борада 180 млн евродан кам бўлмаган таклифларни кўриб чиқишмоқчи.
Маълумот учун, Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида 8 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 6 та гол уришга эришди.
Фикрлар