ПСЖ нима сабаб Буффоннинг таништирув маросимини кечиктирмоқчи?
Ads

ПСЖнинг ёзги трансферлар давридаги илк хариди италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижжи Буффон бўлади.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар раҳбарияти Франция терма жамоасининг ЖЧ-2018даги иштироки давом этаётганини инобатга олиб, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида ўзининг навбатдаги юлдуз футболчисининг таништирув маросимини кейинроққа қолдиришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси бугун мундиалнинг чорак финалида Уругвайга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.