ПСЖ ўз сафига яна бир бразилияликни қўшиб олади

Бразилиянинг “Флуминенсе” клуби ярим ҳимоячиси Вендел Вале тез орада ПСЖга кўчиб ўтади.

Globo Esporte нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар вакиллари ўтган ҳафта Рио-де-Жанейрода бўлишган ва у ерда клуб раҳбарияти ҳамда футболчи билан ушбу масалада музокаралар ўтказиб қайтишган. Унга кўра томонлар ушбу трансферни 10 млн еврога баҳолашган ва айтиш лозимки айни дамда келишувни имзолаш қолган ҳолос.

20 ёшли хавбек катта эҳтимол билан январда ПСЖ сафига келиб қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!