ПСЖ президенти: Неймар ҳақида гапиришни истамайман

Франциянинг ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелайфи “Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг жамоага келиши борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

“Бугунги кунда Неймар “Барселона” футболчиси саналади. Буёғига нима бўлади билмайман. Бироқ ПСЖ бошқа клублар ва футболчилар ўртасида тузилган шартномани ҳурмат қилади. Бу йигит ҳақида ҳозир гапиришни истамас эдим. Умид қиламанки, у ҳақида кейин гаплашамиз. Мен унинг жамоамизга ўтиши эхтимолини фоизларда ўлчамаган бўлар эдим”, – деб айтиб ўтди қатарлик функционер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!