ПСЖ президенти Неймарнинг трансферида
Ads

ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелаифи Неймарнинг трансфери қай тарзда амалга ошгани ҳақида айтиб ўтди. Таъкидлаш керакки, ушбу трансферга дастлаб Ла Лига мутасаддилари қаршилик кўрсатишаётган эди.

“Ла Лига  ушбу трансферни таъқиқлаётган бир пайтда менга “Барселона”дан қўнғироқ қилишди ва ушбу масалани биргаликда ҳал этишларини таклиф қилишди. Мен эса уларнинг таклифига рози бўлдим. Шу ўринда мен “Барселона” клубига ва унинг президентига ўз ёрдамларини аямаганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу дунёдаги энг зўр жамоалардан бири.

Айтишим лозимки, ушбу трансферни амалга ошириш биз учун жуда қийин бўлди. Баъзан хатто кечалари уйқу нималигини билмадик. Бунинг учун ўз жамоамдагиларнинг барчасига раҳмат айтмоқчиман. Кўпчилик Неймар учун кураш олиб боришимизни исташмади. Аммо бизда мақсад бор эди ва биз якунда ўша мақсадимизга эришдик”, - дейди қатарлик бизнесман Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 25 ёшли бразилиялик футболчи учун “Барселона”га 222 млн евро товон пули тўлади.

Минбар

Барча блоглар