
ПСЖ президенти: "Сени ўлдираман"
ПСЖ президенти Нассер Аль-Хелаифи "Реал"га қарши Европа чемпионлар лигаси жавоб ўйинидан кейин жанжал чиқарди.
Учрашув якунлангач, функционер Данни Маккели бошчилигидаги ҳакамларга эътироз билдириш учун "Сантьяго Бернабеу"нинг пастки трибунасига борди. Йўл-йўлакай Аль-Хелаифи бақириб, атрофдаги нарсаларга зарба берди.
Охир-оқибат Париж клуби президенти ҳакамлар хонасини топа олмай, "Реал" делегати Карлос Давиланинг ёнига борди. Парижликлар президентини зўрға тўхтатиб қолишди. Мадрид клуби вакила мазкур ҳолатни видеога олишга ҳаракат қилди. Буни кўрган Нассер унга "сени ўлдираман", деб бақирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Пари Сен-Жермен" "қироллик клуби"га аламли тарзда мағлуб бўлиб, ЕЧЛни тарк этди.
Фикрлар