ПСЖ қария футболчисидан айрилди

 

Франциянинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Тьяго Мотта жорий йил охирига қадар сафдан чиқди, деб хабар бермоқда L’Equipe нашри.

Манбанинг таъкидлашича, келиб чиқиши бразилиялик бўлган 35 ёшли италиялик футболчининг тизаси шикастланган ва операцияга муҳтож. Мотта 2017 йил охирига қадар майдонга туша олмаслиги айтилмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда Тьяго Мотта Франция чемпионатининг 8 ўйинида, ЕЧЛ доирасида эса 3та беллашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!