ПСЖ қишда "Барселона" кўзлаётган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Франциянинг амалдаги чемпиони ПСЖ ўз сафида"Лион" ҳимоячиси Ферлан Мендини кўрмоқчи.

Todomercadoweb нашри тарқатган хабарга қараганда парижликлар 23 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мендига шунингдек Каталониянинг “Барселона” клуби ҳам асосий даъвогар ҳисобланади.

Маълумот учун, Менди “Лион” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 49та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Трансфер баҳоси эса 12 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!