
ПСЖ қишда "Зенит" футболчисини сотиб олишни кўзламоқда
ПСЖ клуби "Зенит" ярим ҳимоячиси Леандро Паредеснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Paris United нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра Франция чемпиони 24 ёшли аргентиналик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трнсферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи ва бунинг учун питерликларга 25 млн евро тўлашга тайёр. Бироқ, “Зенит” ушбу футболчини камида мавсум якунига қадар ўз сафида олиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Парадесга шунингдек “Милан”дан ҳам жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Парадес жорий мавсум “Зенит” сафида жами 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг рус клуби билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар