ПСЖ Рабьо ўрнига "Рома" футболчисини сотиб олмоқчи

Римнинг “Рома” клуби хавбеки Лоренцо Пеллегрини ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 22 ёшли Итали терма жамоаси аъзосини “Барселона”га кўчиб ўтиши айтилаётган Адриен Рабьога муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Қайд этиш лозимки, Пеллегринининг шартномасида товон пули 28-30 млн евро деб белгиланган.

Маълумот учун, Лоренцо Пеллегрини жорий мавсум А Серияда жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!