ПСЖ раҳбарияти Неймарнинг Парижда қолишига ишонмоқда

ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа етакчиси Неймарнинг келажаги борасида хавотирга бормаяпти.

TuttoMercatoWeb нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 26 ёшли бразилиялик футболчининг “Реал”га ўтиши борасидаги миш-мишларга эътибор беришмаяпти. Улар Неймарнинг янги мавсумда ҳам Парижда қолишига тўлиқ ишонишмоқда. Қолаверса раҳбарият ҳам унинг трансфери бўйича музокаралар ўтказмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” Неймар учун ПСЖга 310 млн евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!