ПСЖ раҳбарларининг жаҳли чиқди

ПСЖ ёзда жамоа таркибини ўзгартирмоқчи. Le Parisien хабарига кўра, парижликлар Дани Алвес, Левен Курзава, Юри Берчиче, Адриен Рабьо, Марко Верратти, Хавьер Пасторе, Анхель Ди Мария ва Эдинсон Каванилар билан ёзда хайрлашмоқчи.

Боиси, бир қатор футболчиларнинг ҳаракатлари клуб раҳбариятига маъқул келмаяпти. Хабарда айтилишича, ПСЖ Неймар ва Мбаппе атрофида янги жамоа шакллантирмоқчи.

Бундан ташқари клуб бош мураббийи Унаи Эмери ва спорт директори Антеро Энрикелар ҳам жамоани тарк этиши аниқ бўлгани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)