ПСЖ Ракитич эвазига

ПСЖ клуби раҳбарияти ҳамон "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитични сотиб олиш борасида иш олиб бормоқда.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 30 ёшли хорватиялик футболчининг 125 миллион евролик трансфер нархини тушириш учун германиялик ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслерни каталонияликларга беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дракслерга Ла Лиганинг бошқа бир гранди – “Севилья” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.