ПСЖ - Реал. Мутахассислар парижликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таҳмин қилишмоқда

Хабарингиз бор яна бир неча соатлардан сўнг Парижда УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган ПСЖ ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади.

Аксарият мутахассисларнинг фикрича ушбу баҳсда майдон эгаларининг қўли баланд келади, бироқ кейинги босқичга “қироллик клуби”га чиқади. Аниқроғи, мутахассислар ушбу учрашувда ПСЖнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таҳмин қилишмоқда.

Учрашувда эса Эдинсон Кавани ҳамда Криштиану Роналдуларнинг гол киритиш эҳтимоллари ҳам жуда юқори баҳоланмоқда. Таъкидлаш лозимки ушбу жамоаларнинг Мадриддаги илк тўқнашувида “Реал” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Маълумот учун, ПСЖ – “Реал” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!