ПСЖ Рэмзига 1,5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби хавбеки Аарон Ремзи фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли уэльслик футболчига ПСЖдан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Парижликлар унга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рэмзига шунингдек "Ювентус", "Интер" ва "Бавария" каби клублардан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Рэмзи жорий мавсум Англия премьер-лигасида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.