“ПСЖ” сардори 2020 йилга қадар Парижда қоладиган бўлди

Бир неча ойдан бери Тиаго Силванинг трансфери борасидаги миш-мишлар ваниҳоят ўз ниҳоясига етди.

Бразилия терма жамоаси аъзоси “ПСЖ” билан тузилган амалдаги шартномани яна икки йилга узайтирди.

Янги шартномага кўра “ПСЖ” сардори 2020 йил июн ойига қадар парижликлар сафида тўп суради.

Маълумот ўрнида, 32 ёшли ҳимоячи “ПСЖ” таркибига 2012 йили қўшиб олинган эди. У Париждаги фаолияти давомида жамоа билан 4 бор Франция чемпионати, 2 бор Франция Кубоги ҳамда 3 бор Франция Суперкубоги ғолиблигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!