ПСЖ шартномани узайтириш бўйича футболчиси билан келиша олмади

ПСЖ ярим ҳимоячиси Тиагу Мотта ёзда клубни тарк этади. 34 ёшли футболчининг агенти Алессандро Канови томонлар бугун якунига етадиган шартномани узайтиришнинг уддасидан чиқа олишмаган.

Бу 90 % ҳал бўлган, – дейди Канови. – Моттанинг ПСЖдаги даври тугамоқда. Кутилмаган ҳолатлар юз берди.

Канови бир неча куни олдин музокаралар ўтказиш учун Парижга келган эди. Олдинига улар икки йиллик келишувга жуда яқин келишган эди, бироқ футболчи уни рад қилиб, қабул қилишдан бош тортган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!