ПСЖ собиқ устози: Неймар "Реал"га ўтмайди

ПСЖ клуби собиқ бош мураббийи Луис Фернандеснинг фикрича парижликлар ҳужумчиси Неймар ёзда “Реал”га ўтиб кетмайди.

“Бошимни кундага қўйиб айтишим мумкинки, Неймар “Реал”да ўйнамайди. У шу ерда бахтли, қолаверса Кавани билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Неймар – ҳақиқий юлдуз”, - дейди Фернандес Cadenaser нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” мавсум якунлангач Неймарни сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!