ПСЖ ва

ПСЖ ва “Барселона” клублари “Челси” ярим ҳимоячиси Н'Голо Кантени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Sportmediaset нашрининг ёзишича, клублар 27 ёшли франциялик футболчини январда харид қилмоқчи.

ПСЖ Кантени олдин ҳам сотиб олмоқчи бўлган, бироқ “Челси” билан трансфер борасида келиша олмаган.

Канте “Челси” сафида 2016 йилдан бери тўп суради. У лондонликлар билан Англия чемпиони ва мамлакат кубогини қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)